«фаластин-исроил можароси» тегли мақолалар


«Биз тинчлик нималигини унутиб ҳам қўйганмиз» — Ўзбекистонга эвакуация қилинган фаластинликларнинг ҳикоялари
29 декабрь 2024, 16:02

«Биз тинчлик нималигини унутиб ҳам қўйганмиз» — Ўзбекистонга эвакуация қилинган фаластинликларнинг ҳикоялари

Президент Шавкат Мирзиёев ноябрда Фаластин муаммосига бағишланган саммитда Ўзбекистон Ғазодаги урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрлигини билдирганди. 26 декабрь куни Ўзбекистонга 100 фаластинлик эвакуация қилинди. «Газета.uz» мухбирлари улар билан суҳбатлашди.

Ўзбекистон яна Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни ёқлаб овоз берди
13 декабрь 2023, 15:40 1

Ўзбекистон яна Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни ёқлаб овоз берди

БМТ Бош Ассамблеяси Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Уни 153 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Хитой, Бразилия ва БАА қўллаб-қувватлади. Исроил ва АҚШ яна қарши чиқди.

«Бу инқирознинг охири кўринмаяпти». Абдулла Арипов Араб-ислом саммитида Ғазодаги можарога тўхталди
13 ноябрь 2023, 14:35

«Бу инқирознинг охири кўринмаяпти». Абдулла Арипов Араб-ислом саммитида Ғазодаги можарога тўхталди

Саудия Арабистонида ўтган Араб-ислом саммитида Ғазодаги ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатиш муҳокама қилинди. Унда қатнашган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов аъзо давлатларни Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа масканлар дахлсизлигини таъминлашда имкониятларини сафарбар этишга чақирди.

Исроил — Фаластин урушининг бешинчи куни. Асосий янгиликлар
11 октябр 2023, 14:11

Исроил — Фаластин урушининг бешинчи куни. Асосий янгиликлар

ҲАМАСнинг икки етакчиси ҳалок бўлди, Эрон Исроилнинг ҳарбий ва разведка соҳасидаги «тузатиб бўлмас мағлубиятини» олқишлади, БМТ комиссияси ҲАМАС ва Исроилнинг ҳаракатларини қораламоқда, ОАВ Исроил электр ва сув етказиб беришни тўхтатган минтақада гуманитар фалокат юз бераётгани ҳақида ёзмоқда.

Исроил — Фаластин можароси. Асосий янгиликлар
10 октябр 2023, 11:34

Исроил — Фаластин можароси. Асосий янгиликлар

Исроил ҲАМАС гуруҳининг ҳаракатларига жавобан Ғазо секторини «тўлиқ блокада» қилишга буйруқ берди. Фаластин ССВ беморлар кўпайиб кетган касалхоналарга шошилинч тиббий ёрдам таъминотини етказиб бериш учун хавфсиз йўлак очишга чақирмоқда.

ҲАМАС Исроилга ҳужум бошлади. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
7 октябр 2023, 19:13 2

ҲАМАС Исроилга ҳужум бошлади. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи Исроилга қарши минглаб ракеталарни учирди. Камида 40 киши ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши яраланди, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Исроил бош вазири бўлаётган воқеаларни уруш деб атади. Исроил ҳам Ғазога зарбалар беришни бошлади. Асосий маълумотлар.

Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
21 май 2021, 09:58

Исроил ва ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху хавфсизлик масалалари бўйича ҳукумат йиғилишини чақирди, унинг иштирокчилари жанговар ҳаракатларни тўхтатишга қарор қилишди. Тўқнашувлар 10 кундан ортиқ давом этган. Cулҳ жума куни кечқурун кучга кирган.

Мусулмонлар идораси Қуддус бўйича нотўғри ҳаракатларга даъват қилаётган фитналардан эҳтиёт бўлишга чақирди
20 май 2021, 15:32

Мусулмонлар идораси Қуддус бўйича нотўғри ҳаракатларга даъват қилаётган фитналардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Шарқий Қуддусдаги мусулмонлар учун табаррук минтақада нотинчликлар давом этаётганидан жиддий ташвишда эканлигини маълум қилди. Идора «ноўрин баҳс-мунозаралар, ихтилоф ва тушунмовчиликлар келтириб чиқаришга, нотўғри хатти-ҳаракатларга даъват қилаётган фитналардан эҳтиёт бўлишга» чақирди.

«Биз фақат тинчлик бўлиши тарафдоримиз». Шавкат Мирзиёев — фаластин-исроил можароси ҳақида
17 май 2021, 14:28

«Биз фақат тинчлик бўлиши тарафдоримиз». Шавкат Мирзиёев — фаластин-исроил можароси ҳақида

«Фаластин ва Исроилдаги воқеалар, Ал-ақсо масжиди атрофидаги ҳаракатлар ҳақида гапирар эканмиз, биз фақат тинчлик бўлиши тарафдоримиз. Албатта, ҳар қандай масала бир стол атрофида ўтириб, муроса қилинсагина ҳал бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент шунингдек, АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқаётганидан келиб чиқиб, ушбу мамлакатда тинчликни сақлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг муҳимлигини қайд этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг